date

Жикия маошдаги муаммо сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Жикия маошдаги муаммо сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Россиялик ҳимоячи Георгий Жикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, футболчи Туркиядаги ҳаётдан умуман олганда мамнун, бироқ ноябрдан бери маош кечиктирилаётгани Жикияни норози қилмоқда. Шу сабаб у Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда, дея хабар берди Legalbet.

32 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда “Анталяспор” сафига қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 ўйинда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия маошдаги муаммо сабаб клубини ўзгартириши мумкин