Головин четлатилишига изоҳ берди: ҳиссиётлар устун келди

Россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин «Монако»нинг «Нант»га қарши учрашувида майдондон четлатилгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Франция чемпионатининг 22-тури доирасида «Монако» ўз майдонида «Нант»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Головин асосий таркибда майдонга тушиб, икки бор голли узатма муаллифига айланди, бироқ 65-дақиқада четлатилди. Ярим ҳимоячи бир неча сония ичида кетма-кет икки сариқ карточка олди.
«Менимча, бу ерда жиддий гап йўқ, оддий тушунмовчилик бўлди. Балки ўша вазиятда мен ҳам ортиқча ҳиссиётга берилиб кетгандирман, аммо менингча, ҳакам ҳаммасини битта сариқ карточка билан чеклаши мумкин эди», — дея Головиннинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».
Ҳозирда «Монако» Франция чемпионатида 31 очко билан 7-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!