Титаникни ҳам ортда қолдирувчи дунёдаги энг катта ва ҳашаматли круиз

Титаникни ҳам ортда қолдирувчи дунёдаги энг катта ва ҳашаматли круиз
Қисқача

Дунёда "Титаник"дан анча йирик ва ҳашаматли бўлган, қиймати 2 миллиард долларлик янги круиз лайнери барпо этилди. Узунлиги 3,5 та футбол майдонига тенг бўлган ушбу улкан кема 20 та палуба, аквапарк ва кўплаб ресторанларни ўз ичига олган ҳақиқий сузувчи шаҳарни эслатади. Лайнер бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин йўловчи ва экипаж аъзоларини сиғдира оладиган юқори даражадаги қулайликларга эга.

Ушбу Титаникни ҳам доғда қолдирувчи энг катта кема қурилишига 2 миллиард доллар сарфланган. Узунлиги 3,5 та футбол майдонидек келади ва у ҳақиқий сузувчи шаҳарни эслатади.

Кемада 20 та палуба мавжуд. Унда тропик ўсимликларга бой марказий парк, катта аквапарк, картинг трассаси, 30 дан ортиқ аттраксион ва 40 дан зиёд ресторан ҳамда барлар мавжуд.

Бундан ташқари беш юлдузли меҳмонхона билан тенглаша оладиган ҳашаматли меҳмонхоналари ҳам бор.

Бу лайнер бир вақтнинг ўзида 7 мингдан ортиқ йўловчини ҳамда 2 минг экипаж аъзосини сиғдира олади ҳамда у очиқ океанда бирга сузиб бораётган деярли 10 минг кишилик улкан шаҳардир.

Титаникни ҳам ортда қолдирувчи дунёдаги энг катта ва ҳашаматли круиз


Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар