date

Жезуш Роналдуга дам берди ва у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади

Жезуш Роналдуга дам берди ва у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна сафга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу ўйинда у яна қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналдуни ҳамда асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув борлигини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда Жезуш Роналдунинг дам олиши янгилик эмаслигини ҳам эслатиб ўтди: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади