Стоунз Фоденнинг Англия терма жамоасидаги ўйинини юқори баҳолади

"Ман Сити" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз жамоадоши Фил Фоденнинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Тажрибали ҳимоячи 22 ёшли футболчининг маҳорати ва майдондаги ҳаракатларини алоҳида эътироф этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Стоунзнинг таъкидлашича, Фоден ўз ёшига нисбатан жуда катта футбол билимига эга. Ҳимоячи Филнинг майдонда ўзини эркин тутиши ва ўйин услубини «қўрқинчли даражада кучли» деб атади.
Унинг сўзларига кўра, Англия терма жамоаси ва «Ман Сити» бундай иқтидор эгасига эга бўлганидан жуда омадли.
Гарчи кўплаб мутахассислар ва мухлислар Фоденни асосий таркибда кўришни исташса-да, Гарет Саутгейт ҳозирча унга камроқ имконият бермоқда. Гуруҳ босқичидаги учта ўйиндан фақат биттасида асосий таркибда майдонга тушган Фил Уелсга қарши баҳсда гол уришга муваффақ бўлди.
Эндиликда Фоден якшанба куни Сенегалга қарши бўлиб ўтадиган нимчорак финал учрашувида асосий таркибдан жой олишга умид қилмоқда. Стоунз эса аксинча, турнир бошидан буён барча ўйинларда Гарри Магуайр билан бирга ҳимоя марказида ҳаракат қилиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!