Муҳаммад Салоҳ жароҳатдан сўнг келажаги бўйича муҳим қарор олдида...

“Ливерпуль”нинг асосий фигураларидан бири бўлган Муҳаммад Салоҳ жароҳат сабаб жорий мавсумни муддатидан олдин якунлашга мажбур бўлди. Энди тажрибали ҳужумчи олдида янги савол — кейинги қадам қаерга?
Айни вақтда бир қатор нуфузли манбалар мисрлик юлдузнинг келажак режалари атрофида турли сценарийларни муҳокама қилмоқда. Энг кўп тилга олинаётган вариантлардан бири — Саудия Арабистони чемпионатига кўчиш.
Хусусан, Салоҳ келаси мавсумни “Ан-Наср” сафида бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу клубда аллақачон Криштиану Роналду каби суперюлдуз ҳаракат қилмоқда ва жамоа янада кучайишни мақсад қилган.
Goal ва Okaz нашрларига кўра, “Ан-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш ушбу трансфер ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Португалиялик мутахассис Салоҳни ўз тактик тизимига мослаштириш ва жамоада муҳим рол беришни режалаштирмоқда.
Бу трансфер амалга ошса, Саудия лигаси яна бир катта юлдузга эга бўлади. Шу билан бирга, Салоҳ учун ҳам янги чақириқ ва янги босқич бошланиши мумкин.
Қисқача айтганда, ҳозирча ҳаммаси “режим: ўйлаш”да. Лекин агар бу трансфер амалга ошса — лигада шоу 100%.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!