date

Томас Тухел JCH-2026 учун Англия терма жамоаси таркибини саралаб олди

Томас Тухел JCH-2026 учун Англия терма жамоаси таркибини саралаб олди

Томас Тухел бошқарувидаги Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан таркибни саралаш жараёнини давом эттирмоқда. Гарчи жамоа ўйинида барқарорлик етишмаётган бўлса-да, «Уч шерлар» таркибдаги маҳоратли ижрочилар ва захира кучи эвазига турнир фаворитлари қаторида қолмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Терма жамоа сардори Гарри Кейн, шунингдек, «Арсенал» юлдузлари Деклан Райс ва Букайо Сака Тухел режасидаги дахлсиз футболчилар ҳисобланади. Дарвозабон Жордан Пикфорд ҳам ўз позициясидаги биринчи рақамли мақомини сақлаб қолган.


«Челси» ҳимоячиси Рис Жеймс эса Тухел учун ўнг қанотдаги асосий танлов бўлиб қолмоқда.

«Реал Мадрид» юлдузи Жуд Беллингемнинг жамоадаги ўрни бир муддат сўроқ остида қолган эди. Тухел жамоавий ўйинни шахсий маҳоратдан устун қўйишини таъкидлаган бўлса-да, Беллингем сўнгги учрашувлардаги ҳаракатлари билан мураббий ишончини қайтара олди.


Шунингдек, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Марк Гуехи ҳам жамоанинг янги етакчиларидан бири сифатида кўрилмоқда.

«Астон Вилла» вакиллари Морган Рожерс ва Эзри Конса, шунингдек, «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон Тухелнинг ишончли вакиллари қаторига кирди. «Барселона»да ижара асосида тўп сураётган Маркус Рашфорд ва «Нюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордон ҳам якуний рўйхатдан жой олиши кутилмоқда.

Ҳимоя чизиғида Жон Стоунзнинг жисмоний ҳолати ҳамон хавотир уйғотмоқда. Чап қанот ҳимояси учун Люис Холл ва Нико ЎРейли ўртасида рақобат кучайган.

Ярим ҳимояда эса Кобби Майну ва Адам Уортон Тухелнинг эътиборида турибди. «Манчестер Сити» юлдузи Фил Фоден эса ҳозирча асосий таркиб учун курашни давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Томас Тухел JCH-2026 учун Англия терма жамоаси таркибини саралаб олди