Фил Фоден Гаскойн услубида янги соч турмагини танлади

Фил Фоден "Ман Сити"даги фаолиятини янгилаб, Европа чемпионати олдидан Пол Гаскойн услубидаги янги соч турмагини танлади. Фоден, Гаскойннинг Евро-96даги кўринишига ўхшаб, сочларини оқ рангга бўяди. Унинг сўзларига кўра, бу ўзгариш жамоа учун фойдали бўлиши мумкин, чунки Гаскойннинг майдондаги ўйини унга илҳом берган. Фоденнинг янги кўриниши мухлислар орасида қизиқиш уйғотди ва улар унинг омадини кутишмоқда.
"Ман Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден Европа чемпионати олдидан ўз қиёфасини янгилади. Футболчи сочларини оқ рангга бўяб, Англия терма жамоасининг собиқ юлдузи Пол Гаскойннинг Евро-96 мусобақасидаги кўринишини такрорлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Фоденнинг сўзларига кўра, у узоқ вақт давомида бир хил соч турмагида юрганидан сўнг янгилик қилишга қарор қилган. Футболчи ўзининг янги кўриниши ижтимоий тармоқларда Гаскойн ва Эминем билан қиёсланаётганидан ҳайратда эканини билдирди.
«Гаскойн мамлакат учун қанчалик муҳим инсон бўлганини яхши биламан. Агар майдонда унинг ўйин услубидан намуналар кўрсата олсам, бу жамоа учун жуда фойдали бўлар эди», — дейди 21 ёшли ярим ҳимоячи.
Англия терма жамоаси мухлислари Фоденнинг ушбу ўзгариши жамоага омад келтиришига умид қилмоқда. Гаскойн 25 йил аввал айнан шундай соч турмаги билан инглизларни ярим финалга қадар бошлаб борган эди.
Фил Фоден якунланган мавсумда Англия Премьер-лигаси ва Лига кубогида ғолиб чиқди. Шунингдек, у профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб эътироф этилди.






























Изоҳлар 0
…