date

«Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунтни сотиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунтни сотиши мумкин

«Манчестер Юнайтед»даги Мейсон Маунтнинг келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

27 ёшли ярим ҳимоячи Майкл Каррик тизимида асосий таркибдан жой олишда қийналяпти: «ўнлик» позицияси жамоанинг етакчиси ва сардори Бруно Фернандеш томонидан банд. Англия ОАВ хабарларига кўра, «қизил иблислар» Маунтни тахминан 20 млн фунт (23 млн евро) атрофида сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Transfermarkt портали эса футболчининг бозор қийматини юқорироқ — 32 млн еврога баҳолайди. «Челси»нинг собиқ футболчиси билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунтни сотиши мумкин