date

Роналду қайтди ва дарҳол гол билан из қолдирди

Роналду қайтди ва дарҳол гол билан из қолдирди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтганини гол билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда иштирок этмади, бироқ қайтиши билан дарров ўз сўзини айтди: у "Ал-Фатеҳ" дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Беллашув "Ал-Наср"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндан сўнг 41 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда қисқа изоҳ қолдирди: "Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак".

Ар-Риёд жамоаси Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Ал-Ҳилол"дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду қайтди ва дарҳол гол билан из қолдирди