date

Наил Эл-Аинаоуи ўйин амалиёти камлиги сабабли "Рома"ни тарк этишга қарор қилди

Наил Эл-Аинаоуи ўйин амалиёти камлиги сабабли "Рома"ни тарк этишга қарор қилди

Марокашлик ярим ҳимоячи Наэл Эл-Аинаоуи Италиянинг "Рома" клубидаги келажаги борасида бир қарорга келиш арафасида турибди. Футболчи Рим клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли жамоани тарк этиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Марокаш терма жамоаси аъзоси ўтган ёзда Франциянинг "Ленс" клубидан 23 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Унинг римликлар билан имзолаган шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади, бироқ асосий таркибдаги рақобат унинг режаларига таъсир ўтказмоқда.

Радио Рома нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушган. Бироқ у бор-йўғи 8 марта асосий таркибда қайд этилгани ва жами 1 362 дақиқа ҳаракат қилгани футболчини қониқтирмаяпти.

23 ёшли футболчи ўз ҳисобига битта гол ва битта ассист ёздириб қўйишга улгурди. Шунга қарамай, у "Рома" сафида ўз ўрнини мустаҳкамлай олмади ва спорт формасини сақлаб қолиш учун бошқа клубга ўтишни афзал кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наил Эл-Аинаоуи ўйин амалиёти камлиги сабабли "Рома"ни тарк этишга қарор қилди