Маленнинг хет-трики "Рома"га навбатдаги ғалабани келтирди

1 дақиқа ўқиш176
Маленнинг хет-трики "Рома"га навбатдаги ғалабани келтирди

Италия А Сериясининг навбатдаги турида "Рома" ўз майдонида "Пиза" жамоасини қабул қилди. Учрашув римликларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ўйин қаҳрамонига айланган нидерландиялик ҳужумчи Донелл Мален рақиб дарвозасига учта гол уриб, хет-трик қайд этди.

Мален ҳисобни учрашувнинг 3-дақиқасида очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида у Девайн Реншнинг узатмасидан сўнг дублини нишонлади.

Танаффусдан сўнг Матиас Соуле томонидан етказиб берилган тўпни дарвозага жойлаган ҳужумчи ўзининг учинчи голини урди.

Ҳозирда Мален "Рома" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уришга эришди. У А Серия тўпурарлари рўйхатида 10 та гол билан учинчи ўринда бормоқда.

Ундан фақат Лаутаро Мартинес (16 гол) ва Анастасиос Дувикас (11 гол) олдинда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Мален январь ойида "Астон Вилла"дан ижара асосида Рим клубига ўтган эди. Агар "Рома" мавсум якунида Еврокубокларга йўлланма олса, футболчини 25 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳужумчи Нидерландия терма жамоаси сафида ҳам фаол иштирок этиб, 51 та ўйинда 13 та гол урган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?