Маленнинг хет-триги «Рома»га «Пиза» устидан ғалаба келтирди

1 дақиқа ўқиш167
Маленнинг хет-триги «Рома»га «Пиза» устидан ғалаба келтирди

"Рома" ҳужумчиси Донелл Мален Италия чемпионатининг навбатдаги турида "Пиза"га қарши ўйинда ўзини кўрсатди. "Стадио Олимпико"да ўтган баҳсда нидерландиялик футболчи рақиб дарвозасига учта гол уриб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Италия спорт нашрлари ҳужумчининг ўйинини юқори баҳолади. Хусусан, Ла Газзетта делло Спорт нашри Маленга 8,5 балл қўйиб, унинг барча кутганлардан ўзиб кетганини таъкидлади.

Маленнинг хет-триги «Рома»га «Пиза» устидан ғалаба келтирди

Скй Италиа эса футболчига 9 балл бериб, уни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилди.

Сорриере делло Спорт нашри Маленнинг маҳоратини бразилиялик Роналдога қиёслади. Унинг хет-трики ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мален А Серия тарихида битта ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлган бешинчи нидерландиялик футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" Маленни ўтган қишда "Астон Вилла"дан ижарага олган эди. Ҳозирга қадар у Италия чемпионатининг 12 та учрашувида 10 та гол уришга эришди ва тўпурарлар пойгасида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?