date

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийинчиликни тан олди

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийинчиликни тан олди

Мадриднинг «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис Лиссабонда жамоа юқори савияда ўйнаши шартлигини таъкидлади. «Қийин бўлишини биламиз. Сешанба куни ғалаба учун бор кучимизни беришимиз керак», — деди Арбелоа.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди ва бу натижа португалияликларнинг плей-оффга чиқишига ёрдам берган.

Чемпионлар лигаси саралаш раунди доирасидаги «Бенфика» — «Реал» ўртасидаги илк учрашув 17 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийинчиликни тан олди