date

Арбелоа «Бенфика» билан учрашув қийин кечишини тан олди

Арбелоа «Бенфика» билан учрашув қийин кечишини тан олди

Мадриднинг «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «Реал» Лиссабонда юқори даражадаги ўйин кўрсатиши шартлигини таъкидлади. «Қийин бўлишини биламиз. Сешанба куни ғалаба учун бор кучимизни ишга солишимиз керак», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган, бу эса португалияликлар учун плей-офф йўлланмасини таъминлаганд и.

Чемпионлар лигаси стыковий раундидаги «Бенфика» — «Реал» ўртасидаги илк учрашув 17 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Бенфика» билан учрашув қийин кечишини тан олди