Жуд Беллингем фаолиятидаги энг оғир армонини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз унутолмаётган энг аламли лаҳза қайси эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»сида тўп сурган пайтида Бундеслигани сўнгги турда бой бериб қўйганини эсллади. «Майнс» устидан ғалаба қозонилса, «асаларилар» чемпион бўлар эди, бироқ ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди ва олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этди.
«Мени ҳали ҳам таъқиб қилаётган омадсизликми? “Боруссия” билан мавсумнинг сўнгги кунида қўлдан чиқиб кетган чемпионлик. Эслатганингиз учун раҳмат», — дея футболчининг сўзларини Madrid Zone келтиради.
Беллингем 2023 йил ёзида, Германиядаги ўша драматик якундан кўп ўтмай, «Боруссия»дан «Реал»га кўчиб ўтганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!