date

Винисиус Европада жарима майдонидаги тегинишлар бўйича етакчи

Винисиус Европада жарима майдонидаги тегинишлар бўйича етакчи

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Европанинг кучли беш лигасида рақиб жарима майдонида тўпга энг кўп тегинган футболчи сифатида биринчи ўринга чиқди. Statmuse статистик портали эълон қилган маълумотлар шунни кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчининг ҳисобида 216 та тегиниш бор. Иккинчи поғонада унинг жамоадоши Килиан Мбаппе (194), учинчи ўринда эса «Барселона» вакили Ламин Ямал (187) қайд этилди.

Топ-10 рўйхатидан шунингдек Луис Диас («Ливерпул», 176), Эрлинг Холанн («Манчестер Сити», 151), Майкл Олисе («Бавария», 149), Лаутаро Мартинес («Интер», 141), Кенан Йилдиз («Ювентус», 135), Моҳамед Салоҳ («Ливерпул», 134) ва Янкуба Минте («Брайтон», 133) ҳам жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Европада жарима майдонидаги тегинишлар бўйича етакчи