«Лион» «Ница»ни мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирди

Франция Лига 1нинг 22-турида бугунги кунда энг барқарор жамоалардан бири бўлиб турган «Лион» ўз майдонида «Ница»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Павел Шултс ҳужумни кескинлаштирди, Корентен Толиссо эса имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди — 1:0. Учрашувнинг 64-дақиқасида Шарл Ванхутт жарима майдонига узатмани илиб қолди, Ной Нарти эса тўпни дарвозага жойлаб, фарқни иккитага оширди — 2:0.
Ушбу ғалабадан сўнг «Лион» турнир жадвалида 3-ўринни мустаҳкамлаб олди ва етакчидан 7 очко ортда бормоқда. «Ница» эса 14-поғонада қолиб кетди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг