date

Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли муваффақиятсизликни айтди

Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли муваффақиятсизликни айтди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем карьерасида ҳануз хотирасидан кетмайдиган энг аламли эпизодни эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»сида ўйнаган пайтида Бундеслига чемпионлигини сўнгги турда қўлдан бой берганини тилга олди. Ўша куни «Майнс» устидан ғалаба «асалар»ни чемпион қиларди, бироқ учрашув 2:2 ҳисобида якунланган ва олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этган.

«Ҳали ҳам мени таъқиб қиладиган омадсизлик? «Боруссия» билан мавсумнинг сўнгги кунида бой берилган чемпионлик. Эслатганингиз учун раҳмат», — дея Madrid Zone нашри футболчининг сўзларини келтирди.

Беллингем 2023 йил ёзида, Германиядаги ўша драматик якундан кўп ўтмай, «Боруссия»дан «Реал»га кўчиб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли муваффақиятсизликни айтди