«РБ Лейпциг» асосий дарвозабони Гулачидан вақтинча айрилди

«РБ Лейпциг» камида бир ярим ойга жамоанинг асосий дарвозабони Петер Гулачидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик посбон «буқалар»нинг «Вольфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олди ва биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди.
Янгиликдаги ижобий жиҳат — футболчига жарроҳлик амалиёти керак бўлмайди. Шифокорлар унда чап тиззадаги медиал коллатерал боғлам ёрилишини аниқлашди. Гулачи жорий мавсумда барча мусобақаларда 22 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 10 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Айни пайтда «РБ Лейпциг» Бундеслигада 40 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг