Xiaomi 72 дақиқа тўхтовсиз иссиқ сув берувчи Mijia сув иситгичини чиқарди

"Xiaomi" компанияси ўзининг янги "Мижиа Смарт Элеcтриc Wатер Ҳеатер C 60Л" ақлли сув иситгичини тақдим этди. Қурилма ҳозирча Хитой бозорида "Ёупин" платформаси орқали 799 юань, яъни тахминан 110 доллар нархда сотилмоқда. Чакана савдо дўконларида эса унинг нархи 145 долларгача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
EWH60-MJ06 индексли ушбу модель маиший фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, энергия сарфини тежаган ҳолда барқарор иссиқ сув билан таъминлашга ихтисослашган. Қурилма 2200 Вт қувватга эга иситиш элементи билан жиҳозланган бўлиб, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, сувни жуда тез фурсатда иситиб беради.

Янги гаджетнинг асосий хусусияти унинг юқори самарадорлигидир. Бак ҳажми 60 литр бўлишига қарамай, тизим 360 литр иссиқ сув бериш эквивалентига эга. Бу эса қурилманинг 72 дақиқа давомида тўхтовсиз иссиқ сув етказиб беришини таъминлайди. Бундай кўрсаткич катта оилалар учун етарли ҳисобланади.
Бундан ташқари, "Xiaomi" ушбу қурилма биринчи даражали энергия тежамкорлигига эга эканини маълум қилди. Ўлчамлари 740 х 461 х 432 мм бўлган иситгич IPX4 ҳимоя тизими билан таъминланган, бу эса уни намлик юқори бўлган ванна хоналарида хавфсиз ишлатиш имконини беради. Шунингдек, янги модель компаниянинг ақлли уй экотизимига тўлиқ интеграция қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!