OnePlus Wear OS 6 тизимида ишловчи Watch 4 соатини тақдим этди

"OnePlus" компанияси ўзининг янги авлод ақлли соати — "OnePlus Wатч 4" моделини расман намойиш этди. Қурилма Wеар OS 6.0 операцион тизими ҳамда Охйген OS Wатч 8 қобиғи бошқарувида ишлайди. Гарчи дастурий таъминот янгиланган бўлса-да, ишлаб чиқарувчи аппарат қисмида аввалги авлодларда қўлланилган Qualcomm Snapdragon W5 процессори ва BES 2800 сопротсессоридан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар беради.
Янги гаджетнинг корпуси титан қотишмасидан тайёрланган бўлиб, унинг оғирлиги тасмачасиз 43 граммни ташкил этади. Қурилма 466х466 пикселли LTPO OLED дисплей билан жиҳозланган ва у сапфир шиша билан ҳимояланган. Экран ёрқинлиги одатий режимда 600 кд/м² бўлса, спорт режимида бу кўрсаткич 3000 кд/м² гача кўтарилади. Соат 2 GB тезкор ва 32 GB доимий хотирага эга.
"OnePlus Wатч 4" чидамлилик бўйича IP69, IP68 ва MIL-STD-810Ҳ стандартларига жавоб беради, шунингдек, 50 метр чуқурликкача сув остида қолишга бардошли. 646 mA·соат сиғимли аккумулятор интенсив фойдаланилганда 3 кун, энергия тежаш режимида эса 16 кунгача хизмат қилади. Ҳозирча қурилманинг сотувга чиқиш санаси ва нархи очиқланмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!