date

Криштиану Роналду Европанинг топ-клубларига таклиф қилинмоқда

Криштиану Роналду Европанинг топ-клубларига таклиф қилинмоқда

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз жамоасини ўзгартириши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг етакчи клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижозлари қаторида кўрсатилган.

Роналду билан «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду Европанинг топ-клубларига таклиф қилинмоқда