date

РБ Лейпциг асосий дарвозабонидан бир ярим ойга айрилди

РБ Лейпциг асосий дарвозабонидан бир ярим ойга айрилди

РБ Лейпциг камида бир ярим ой давомида жамоанинг асосий дарвозабони Петер Гулачидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Венгриялик посбон яқинда уй майдонида Вольфсбургга қарши ўйинда жароҳат олди ва биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди.

Яхши томони шундаки, Гулачиги жарроҳлик амалиёти керак эмас. Унда чап тиззадаги медиал коллатерал боғлам узилиши аниқланган. Дарвозабон жорий мавсумда 22 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 10 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

РБ Лейпциг Германия чемпионати турнир жадвалида 40 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » РБ Лейпциг асосий дарвозабонидан бир ярим ойга айрилди