date

Арбелоа Арда Гюлерни «Реал» учун ноёб футболчи деди

Арбелоа Арда Гюлерни «Реал» учун ноёб футболчи деди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа ярим ҳимоячи Арда Гюлер ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сешанба куни 20 ёшли туркиялик футболчи Чемпионлар лигасида «Бенфика» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Гюлер учрашувда 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Арбелоа таъкидлашича, Арданинг фазилатлари жамоага катта фойда келтирмоқда: у ярим ҳимоя билан ҳужум чизиғини боғлаб туради. Мураббий Гюлерни ўзига хос, такрорланмас ўйинчи сифатида таърифлаб, унинг ўзига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш устида ишлаш зарурлигини айтди. Шунингдек, бундай ўйинлар Арданинг ўсишига хизмат қилишини қўшимча қилди ва футболчидан фахрланишини билдирди.

Жорий мавсумда Гюлер «Реал» сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Арда Гюлерни «Реал» учун ноёб футболчи деди