date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин жамоа учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — камида обрў учун кураш бўлиши керак эди, аммо натижа кутилганидек чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд вакили учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам» илк бўлимнинг бошидanoq кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчидан айрилиб, камчиликда қолганидан кейин ўйиндаги интрига деярли йўқолди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди