date

Сунъий интеллект даврида имло хатолари матннинг инсонга тегишли эканини исботламоқда

Сунъий интеллект даврида имло хатолари матннинг инсонга тегишли эканини исботламоқда

Илгари матндаги имло хатолари ёқиmsиз хатолик деб ҳисобланган бўлса, бугунги кунда улар матн алгоритм эмас, балки инсон томонидан ёзилганининг ўзига хос белгисига айланмоқда. Те Атлантик журналисти Майкл Ватерс таъкидлашича, кичик ва кечиримли хатолар ёзишмаларни жонлироқ кўрсатади ва ўқувчида ишонч уйғотади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Психологларнинг фикрича, одамлар матнларда сунъий интеллект моделларига хос бўлмаган индивидуаллик, ўзига хос деталлар ва бироз тартибсизликни қидиришади. Журналист Степҳание Стееле-Врен айтганидек: «Инсонлар табиатан бетартиб ва ноёбдир, сунъий интеллект эса ундай эмас». Бу эса муаллиф шахси сезилиб турадиган матнларга бўлган талабни оширмоқда.

Бироқ ҳамма ҳам жонли мулоқотга интилаётгани йўқ. Айрим фойдаланувчилар учун ChatGPT каби технологиялар аллақачон виртуал суҳбатдош ёки ҳатто ҳамроҳга айланиб улгурган. Шунга қарамай, жамиятда ҳақиқий ва сунъий мулоқот ўртасида танлов қилиш имкониятига бўлган эҳтиёж тобора кучайиб бормоқда.

Рақамли медиа ва психология соҳаси экспертлари сунъий интеллектни инсондан ажратиш қийинлашиб бораётган бир шароитда, ҳатто кичик хатолар ҳам янги қиймат касб этаётганини қайд этишмоқда. Эндиликда бундай «нуқсонлар» тирик муаллифнинг ўзига хос имзоси сифатида қабул қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект даврида имло хатолари матннинг инсонга тегишли эканини исботламоқда