Сеск Фабрегас Комо билан Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди

1 дақиқа ўқиш240
Сеск Фабрегас Комо билан Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сескк Фабрегас бошқарувидаги Комо жамоаси А Серияда тарихий натижа қайд этиб, клуб тарихида илк бор Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқди.
  • Мавсумнинг сўнгги турида сафарда Кремонезе устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган жамоа, Милан ва Каляри ўйинидаги натижа эвазига турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди.

Сеск Фабрегас ўзининг Комо жамоаси футболчиларини юқори баҳолаб, уларни фаолиятидаги энг яхши гуруҳ деб атади. Клуб А Серияда тарихий натижа қайд этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқди. Арсенал ва Челси клубларининг собиқ юлдузи бошқарувидаги жамоа бор-йўғи икки йил ичида қуйи дивизиондан Европанинг энг нуфузли турниригача бўлган йўлни босиб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мавсумнинг сўнгги турида Комо жамоаси сафарда Кремонезе устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу билан бирга, Милан ўз майдонида Калярига имкониятни бой бериши натижасида Фабрегас шогирдлари турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу клуб тарихидаги илк бор Чемпионлар лигасига чиқиш сифатида қайд этилди.

Ўйиндан сўнг испаниялик мутахассис майдон марказида футболчиларни йиғиб, ҳиссиётларга бой нутқ сўзлади. "Мавсумнинг сўнгги давраси якунланди. Мен сизларга Парма билан ўйиндан олдин икки ғалаба бизни Чемпионлар лигасига олиб чиқишини айтган эдим. Бу натижа фақат сизнинг меҳнатингиз маҳсулидир. Бутун умрим давомида сизлардан миннатдор бўламан, чунки бу мен бошқарадиган энг яхши жамоа бўлиб қолади", — деди Фабрегас.

Комо жамоаси Фабрегас қўл остида ҳужумкор футбол намойиш этиб, чемпионатда Интер клубидан кейин энг кўп гол урган иккинчи жамоага айланди. Мавсум давомида 20 та ғалаба ва 65 та гол қайд этган жамоа Италия футболининг янги кучига айланганини исботлади.

Сеск Фабрегас ўз нутқи якунида футболчиларга дам олишни ва байрамни нишонлашни тайинлади. Келаси мавсумда жамоани Европанинг энг кучли клубларига қарши баҳслар кутмоқда. Комо ўз тарихида иккинчи бор Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?