Starship битта двигателда сувга қўнди: SpaceX янги видеони тақдим этди

SpaceX компанияси Starship С39 кемасининг 12-синов парвози якунидаги қўниш жараёнини акс эттирувчи янги кадрларни эълон қилди. 60 кадр/сония частотада ёзиб олинган видеода кеманинг сувга қўнишдан олдинги сўнгги босқичи кўрсатилган. Дастлаб иккита двигателда пасайган кема, сувга тегишидан бир оз аввал битта двигател режимига ўтган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бундай схема бошқариладиган қўнишни ўзлаштиришда муҳим босқич ҳисобланади. Кучли двигателлардан фойдаланиш маневрнинг якуний босқичида пасайиш тезлиги ва кема барқарорлигини аниқроқ назорат қилиш имконини беради. Шунингдек, компания ўтган ҳафта охирида амалга оширилган парвознинг дрондан олинган янги видеосини ҳам намойиш этди.
SpaceX келажакда Starship кемаларини соатига бир мартадан кўпроқ, яни йилига 10 000 мартадан ортиқ учиришни мақсад қилган. Elon Musk нима учун Starship каби келажак ракеталари учун тортиш кучининг массага нисбати юқори бўлиши ўта муҳимлигини тушунтириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, тўлиқ кўп марта ишлатиладиган тизимларга ўтиш парвоз иқтисодиётини тубдан ўзгартиради.
Эслатиб ўтамиз, 12-парвоз давомида SpaceX ўзига хос рекорд ўрнатди. Ракета орбитага тахминан 45 тонна оғирликдаги Starlink сунъий йўлдошларининг симуляторларини олиб чиқди. Ҳозирда Федерал авиация бошқармаси (ФАА) парвоздан кейинги ҳолат юзасидан текширув ўтказиш зарурати бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!