БААнинг АДИ Чаин тармоғи Ledger билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ledger компанияси АДИ Фоундатион томонидан ишлаб чиқилган АДИ Чаин тармоғининг $АДИ токенини ўз тизимига интеграция қилди. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан боғлиқ бўлган ушбу Лаер-2 тармоғи асосан стейблкоинлар ва реал активларни токенизация қилишга (РВА) ихтисослашган. АДИ Чаин лойиҳаси Абу-Дабида жойлашган Siriус Интернатионал Ҳолдинг томонидан қўллаб-қувватланади ва Фирст Абу Дҳаби Банк билан ҳамкорликда ДДСК стейблкоин экотизимини ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Компания маълумотларига кўра, ушбу тармоқ трансчегаравий тўловлар, ғазначилик операциялари ва савдо ҳисоб-китоблари каби институционал мақсадлар учун мўлжалланган. Янги интеграция фойдаланувчиларга $АДИ токенларини Ledger Валлет ва аппарат ҳамёнлари орқали хавфсиз сақлаш ҳамда бошқариш имконини беради. АДИ Фоундатион ушбу тармоқни тартибга солинадиган стейблкоинлар учун инфратузилма сифатида таърифлаб, $АДИ токенидан тармоқ ичидаги газ тўловлари учун фойдаланилишини таъкидлади.
Яқинда Интернатионал Ҳолдинг Компани томонидан 110 миллион дирҳам (тахминан 30 миллион УСД) миқдоридаги ДДСК ўтказмаси амалга оширилди. Бу БАА тарихидаги энг йирик очиқ стейблкоин транзакцияларидан бири сифатида қайд этилди. Ҳозирда бозорда АҚШ доллари билан таъминланган стейблкоинлар устунлик қилаётган бўлса-да, Дуне Аналйтикс ҳисоботига кўра, доллардан ташқари бошқа валюталардаги стейблкоинлар бозорининг 80 фоизидан ортиғи ЭУР ҳиссасига тўғри келади.
Европа Иттифоқида МиКА (Маркетс ин Crypto-Ассетс Регулатион) қоидаларининг жорий этилиши крипто активлар учун расмий асос яратди. Бироқ, Блоккчаин фор Эуропе таҳлилчилари МиКА қоидалари ЭУР стейблкоинларини хавфсизроқ қилса-да, уларнинг УСД муқобилларига нисбатан рақобатбардошлигини пасайтирганини айтишмоқда. Ҳозирда евро стейблкоинлари глобал ҳажмининг атиги 1 фоизидан камроғини ташкил этади.
Шунга қарамай, Европа институтлари маҳаллий валютадаги стейблкоин инфратузилмасини ривожлантиришни даволл эттирмоқда. Масалан, Қивалис консорциуми 15 та давлатдан 25 та банкни ўз сафига қўшиб, аъзолари сонини 37 тага етказди. Ушбу ташаббус АҚШ долларига боғлиқ бўлмаган, тартибга солинадиган евро стейблкоин муқобилини яратишни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!