Арбелоа Арда Гюлернинг жамоа учун аҳамиятини айтиб берди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа яримҳимоячи Арда Гюлер ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
20 ёшли туркиялик футболчи сешанба куни Чемпионлар лигасида «Бенфика» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшди. Гюлер учрашувда 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Арбелоа таъкидлашича, Гюлернинг фазилатлари жамоага катта фойда келтиряпти: у яримҳимоя билан ҳужум чизиғини боғлаб беради. Мутахассис Арда ўзига хос, такрорланмас футболчи эканини айтиб, унинг ўзига ишончини ошириш устида ишлаш муҳимлигини урғулади. «Бундай ўйинлар унинг ўсишига хизмат қилади. Мен Гюлердан фахрланаман», — дея Арбелоа сўзларини келтиради Madrid Universal.
Жорий мавсумда Гюлер «Реал» сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!