date

Роналду Европа гранди сафига қайтиши мумкинлиги муҳокамада

Роналду Европа гранди сафига қайтиши мумкинлиги муҳокамада

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳамон кун тартибида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли ҳужумчини ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида қайд этилган.

Роналдунг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду Европа гранди сафига қайтиши мумкинлиги муҳокамада