Осимҳен «Ювентус» устидан ғалабани жуда жўшқин нишонлади

Туркиянинг «Галатасарай» клуби Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашувда Турин «Ювентус»ини ишончли тарзда мағлуб этди. Истанбул жамоаси рақиб дарвозасига беш гол уриб, ўз дарвозасидан атиги икки тўп ўтказиб юборди. Виктор Осимҳен баҳс давомида энг фаол футболчилардан бири бўлиб, гол ҳам урди, жамоадошларига голли узатмалар ҳам берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг собиқ «Наполи» ҳужумчиси ҳиссиётларини жиловлай олмади: стадионнинг ички йўлакларида қувонч устида кичик шов-шув кўтариб, ёритиш ускуналаридан бирини синдириб қўйди. Етказилган зарар эса клуб томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди.
Жавоб учрашуви бир ҳафтадан кейин «Ювентус» майдонида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг