Диуф жамиятга Виниусиус каби кучли одамлар кўпроқ кераклигини айтди

«Ливерпул» ва Сенегал терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эл-Ҳаджи Диуф Европа Чемпионлар Лигаси доирасида «Бенфика»га қарши ўйинда юзага келган можародан сўнг «Реал» форварди Виниусиусни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Виниусиуснинг таъкидлашича, у лиссабонликлар сафидаги аргентиналик ҳимоячи Жанлука Престианини томонидан ирқчиликка дуч келган. «Бенфика» эса футболчисига қўйилган айбловларни рад этмоқда.
Диуфнинг фикрича, Виниусиус жамиятга таъсир қиладиган муҳим масалаларни кўтармоқда: «У жамиятга таъсир қиладиган нарсалар ҳақида гапиряпти, жамиятга эса у каби қатъиятли инсонлар кўпроқ керак», — дея иқтибос келтиради Telecom Asia.
Учрашув 1:0 ҳисобида «Бенфика» фойдасига якунланди. Аввалроқ Престианини 10 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!