Экитике жароҳатига қарамай «Ман Сити» дарвозасига гол урди

1 дақиқа ўқиш2.7K
Экитике жароҳатига қарамай «Ман Сити» дарвозасига гол урди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Экитике ижтимоий тармоқларда ўзининг мўжизавий тарзда майдонга қайтиши акс этган ғаройиб видеони улашди. Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган роликда 23 ёшли футболчи қўлтиқтаёқларни ташлаб юбориб, «Ман Сити» дарвозасига гол уради ва акробатик сакрашни амалга оширади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу видео мухлислар орасида кулги ва қизиқиш уйғотган бўлса-да, жамоа бош мураббийи Арне Слот вазиятга реал баҳо берди. Мутахассис футболчининг Ахилл пайидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиши узоқ давом этишини ва у яқин келажакда майдонга туша олмаслигини тасдиқлади.

Экитике жароҳатига қарамай «Ман Сити» дарвозасига гол урди

«Мен Угонинг қўлтиқтаёқлардан воз кечиб югуриб кетгани акс этган видеосини кўрдим, аммо бу ҳақиқатдан йироқ», — деди Слот матбуот анжуманида. Мураббийнинг сўзларига кўра, операция муваффақиятли ўтган, бироқ тикланиш жараёни босқичма-босқич ва эҳтиёткорлик билан олиб борилади.

Клуб раҳбарияти футболчининг соғлиғини биринчи ўринга қўймоқда ва уни муддатидан олдин майдонга тушириш ниятида эмас. Экитике 2026-27 йилги мавсумга қадар тўлиқ тайёр бўлиши учун бир неча ой давом этадиган реабилитация дастурини ўтайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?