date

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги фаолиятидан мамнун ва клубини ўзгартириш заруратини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ҳам, таркибдаги роли ҳам ёқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга жиддий қизиқиш билдириши мумкин. Айни пайтда эса аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар йўқ.

Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер масаласида ҳал қилувчи сўз барибир Осимҳеннинг ўзига тегишли бўлади.

Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор