Европа лигасида «Сити» дарвозабонлари бир-бирига рақиб бўлди

УЕФА Европа лигасининг илк плей-офф учрашувида «Фенербахче» ва «Ноттингем Форест» тўқнашуви қизиқарли детал билан ёдда қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Турк жамоасининг дарвозасини Эдерсон Мораес қўриқламоқда. Машҳур бразилиялик посбон аввал бир неча мавсум «Манчестер Сити» сафида тўп суриб, «шаҳарликлар» билан кўплаб совринларни қўлга киритган.
Меҳмонлар дарвозаси эса Штефан Ортега ихтиёрида. Немис дарвозабон узоқ вақт «Сити»да Эдерсоннинг заҳирадаги варианти сифатида майдонга тушиб келган. Учрашув олдидан икки посбон бир-бирини илиқ қарши олди.
«Фенербахче» – «Ноттингем Форест» баҳсининг матнли трансляцияси порталимизнинг саҳифаларида ёритилмоқда. Айни дамда биринчи бўлим давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг