Осимхен «Галатасарой»да бахтли, аммо грандлар ҳам кузатмоқда

Ҳужумчи Виктор Осимхен ҳозирча «Галатасарой»даги ҳаётидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати бор деб ҳисобламайди. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ва унинг ичидаги роли ёқаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline ёзишича, ёзги трансфер ойнаси арафасида бир нечта топ-клуб Осимхенга қизиқиш билдириши мумкин. Бироқ ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Манбага кўра, эҳтимолий трансфер масаласида якуний калит барибир футболчининг ўзи қўлида бўлади — қарор Осимхеннинг хоҳишига боғлиқ.
Осимхен «Галатасарой» сафида 64 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!