Осимҳен «Галатасарай»да ўзини эркин ҳис қилмоқда, аммо кузатувчилар бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик форвард жамоа муҳитини ҳам, ўйин услубини ҳам ёқтираётгани айтилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнаси арафасида бир нечта топ-клублар Осимҳенга қизиқиш билдиришни режалаштирмоқда. Ҳозирча эса аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар йўқ.
Манбада эҳтимолий келишувнинг тақдири кўп жиҳатдан футболчининг ўзи қабул қиладиган қарорга боғлиқ экани ҳам таъкидланади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 гол урди ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!