Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштириш зарур деб ҳисобламаяпти. Нигериялик футболчига жамоанинг муҳит ва ўйин услуби маъқул келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline манбасига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга жиддий эътибор қаратиши мумкин. Бироқ айни пайтда аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Қайд этилишича, эҳтимолий трансфернинг тақдири, аввало, Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва жамоадошларига 13 та голли узатма берди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг