date

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин даъвогарлар бор

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин даъвогарлар бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштиришга эҳтиёж сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ҳамда ўйин услуби ёқаётгани айтилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдириши мумкин. Бироқ ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.

Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер бўйича ҳал қилувчи сўнгги қарор футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.

Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали 27 ёшли форварднинг бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин даъвогарлар бор