Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия»нинг 16 ёшли футболчиси вафот этди

Саудия Арабистони футболидан қайғули хабар тарқалди: «Ал-Қадисия» сафида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саид вафот этди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий некролог эълон қилиб маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия футболининг кучи бўйича иккинчи лигасида иштирок этмоқда ва жадвалда тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа таркибида италиялик Маттео Ретеги ҳам бор — у аввал «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.
Ёш футболчининг ўлими сабаби ҳозирча расман очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, фожеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг