date

«Тоттенҳэм» устози таркиб танқислиги ҳақида гапирди

«Тоттенҳэм» устози таркиб танқислиги ҳақида гапирди

Яқинда «Тоттенҳэм» бош мураббийи этиб тайинланган Игор Тудор «Арсенал»га қарши Лондон дербиси олдидан жамоасидаги кадрлар билан боғлиқ вазиятни изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «шпорлар» сафида ушбу учрашув учун тайёр футболчилар сони кескин камайиб кетганини таъкидлади.

«Машғулотда атиги 13 нафар футболчимиз бор эди. Вазият шунақа. Аммо якшанба куни керакли натижага эришиш учун 13 ўйинчи ҳам етарли. Энг муҳим вазифа — шу», — дея Тудордан иқтибос келтиради ESPN.

АПЛ турнир жадвалида Лондон клуби 29 очко билан 16-ўринда бормоқда.

«Тоттенҳэм» — «Арсенал» баҳси якшанба куни 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» устози таркиб танқислиги ҳақида гапирди