Оливье Жиру мавсум охирида «Лилл»ни тарк этиши мумкин

39 ёшли марказий ҳужумчи Оливье Жиру жорий мавсум якунида франсузнинг «Лилл» клубидан кетиб қолиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Лига 1 вакиллари тажрибали юлдуз билан ҳамкорликни давом эттиришга унча қизиқмаяпти. Жирунунг амалдаги шартномаси 2026 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Жиру «Лилл» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Франция чемпионатининг ушбу мавсумида у 20 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.
Лига 1нинг 22-туридан сўнг «Лилл» 34 очко жамғарган ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг