Мессининг дубли «Интер Майами»ни қутқарди

1 дақиқа ўқиш385
Мессининг дубли «Интер Майами»ни қутқарди

Лионель Месси «Интер Майами» сафида «Колорадо Рэпидс»га қарши ўйинда дубль қайд этди. Унинг иккита голи жамоанинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ушбу баҳс Хавьер Маскеранонинг кетишидан сўнг Гильермо Ойоснинг бош мураббий сифатидаги илк ўйини бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Аргентиналик футболчи ўйинни 18-дақиқада пенальти билан очди, сўнгра Герман Бертераме ҳисобни 2:0 қилди. Рақиблар иккинчи бўлимда иккита гол уриб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди, бироқ 79-дақиқада Мессининг зарбаси ғалаба нуқтасини қўйди.

Мессининг дубли «Интер Майами»ни қутқарди

Empower Field ат Mile High стадионига 75 824 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич MLS тарихидаги энг юқори ташрифлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Месси мавсумдаги жами голлар сонини еттага етказди.

Мураббий Гильермо Ойос ўйиндан сўнг жамоа сардорининг маҳоратини юқори баҳолади. У Мессининг голи ҳақида гапириб: «Лампа ишлатилди ва фақат у ура оладиган гол келиб чиқди», деб таъкидлади. Ушбу ғалаба билан «Интер Майами» турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди.

Мессининг дубли «Интер Майами»ни қутқарди
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?