date

Неймар: «Ламин футбол тарихидаги энг буюк ёш истеъдод»

Неймар: «Ламин футбол тарихидаги энг буюк ёш истеъдод»

Бразилиялик юлдуз Неймар "Барселона"да тўп сураётган 18 ёшли Ламин Ямални тарихий истеъдод деб атади. Унинг фикрича, ёш вингерни келажакда Чемпионлар лигаси ғолиблиги ва "Олтин тўп" мукофоти кутмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Неймар Ямалнинг ўсиш суръатларини "ҳақиқатдан ташқари" деб тавсифлади ва уни клуб тарихидаги энг машҳур футболчилар қаторига қўшди. Бразилиялик футболчи ўзининг "Камп Ноу"даги тажрибасига таяниб, Ламинни футбол оламидаги энг катта ўсмир сенсацияларидан бири деб ҳисоблади.


Яқинда "Атлетико"га қарши ўйинда "Барселона" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган бўлса-да, Неймар ёш истеъдоднинг масъулиятни бўйнига олиш қобилиятини юқори баҳолади. У Ламиннинг жамоасини қайтгашга ундаган ҳаракатлари ва майдондаги фидойиллиги билан ҳайратда қолганини таъкидлади.

Неймарнинг ишончи комилки, Ямал учун жамоавий ва индивидуал совринлар фақат вақт масаласи холос. Бразилиялик суперюлдуз келгуси мавсумда ёш футболчининг Европа майдонларида янада юқори чўққиларни забт этишини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Неймар: «Ламин футбол тарихидаги энг буюк ёш истеъдод»