Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин талаб бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги фаолиятидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоанинг ички муҳити ҳам ёқаётгани таъкидланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдириши мумкин. Бироқ ҳозирча аниқ музокара ёки расмий алоқалар ҳақида гап йўқ.
Қайд этилишича, эҳтимолий трансфер бўйича якуний қарор футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва ҳамкорларига 13 та голли узатма берди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг