date

Лапорта Гави жароҳатдан кейин оғир ҳолатда бўлганини айтди

Лапорта Гави жароҳатдан кейин оғир ҳолатда бўлганини айтди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячи Гави олган жароҳат ҳақида фикр билдирди. 21 ёшли футболчи ўтган йил августида сафдан чиққан, жорий мавсумда эса атиги икки учрашувда майдонга тушишга улгурди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лапортанинг таъкидлашича, тиззасидаги муаммо туфайли Гавига операция қилишга тўғри келган. Ҳозирда футболчининг тикланиш жараёни ижобий кечмоқда ва у март ойида жамоага қайтиши режалаштирилмоқда.

"Гави жароҳатдан кейин жуда қийналди, ҳатто йиғлади. У ўйнаш учун ҳамма нарсага тайёр эди, зарур бўлса қўлтиқтаёқда ҳам майдонга тушишга рози бўларди", — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Клуб раҳбари жиддий жароҳатлар бутун жамоа муҳитига таъсир қилишини ҳам қайд этди. Унинг айтишича, тиббиёт ходимлари, мураббийлар штаби ва Гави оиласи биргаликда ишлаб, футболчининг имкони қадар самарали тикланишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

"Барселона"нинг навбатдаги ўйини якшанба куни бўлиб ўтади, рақиб — "Леванте".

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Гави жароҳатдан кейин оғир ҳолатда бўлганини айтди