date

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Инсайдер Фабритсио Романо хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, Зидан бўлажак жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг “уч ранглилар”ни бошқаришни бошлайди. Шундай қилиб, собиқ “Реал” бош мураббийи беш йиллик танаффусдан кейин мураббийлик фаолиятига қайтади.

Дидье Дешам Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиал гуруҳ босқичида французларнинг рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса плей-офф натижаларига кўра аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин