date

«Реал» Бундеслигадаги ҳимоячи учун стратегиясини ўзгартирмоқчи

«Реал» Бундеслигадаги ҳимоячи учун стратегиясини ўзгартирмоқчи

Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Нико Шлоттербек ҳамон Мадриднинг «Реал» жамоаси трансфер рўйхатидаги асосий номзодлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги ҳафталарда «қаймоқранглилар» вакиллари 26 ёшли футболчининг имкониятларини синчиклаб ўрганмоқда. Diario AS хабарига кўра, «қироллик клуби» ичида Шлоттербек марказий ҳимояни кучайтириш учун ҳозирда мавжуд вариантлар орасида энг маъқули экани тобора кўпроқ эътироф этилмоқда. «Реал» 2019 йилдан бери 20 ёшдан анча катта бўлган футболчилар учун йирик маблағ сарфлашдан тийилиб келади, бироқ «Боруссия» етакчиси учун бу тамойилдан чекинишга тайёр.

Кутилишича, Шлоттербекни Мадридга олиб келиш «Реал»га тахминан 50 млн евроға тушади. Ҳимоячининг дортмундликлар билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Бундеслигадаги ҳимоячи учун стратегиясини ўзгартирмоқчи